Мутахасислар фикрига кўра, болаларда ўйинчоқларнинг сони камроқ бўлиши уларда янги қирралар кашф бўлишига сабаб бўлади
Тадқиқотчилар болалардаги ақлий ривожланиш даражаси ва уларнинг қобилиятлари қандай бўлиши ўйинчоқларга нечоғлик боғлиқ эканини аниқлаш учун таҳлил ўтказишди. Таҳлил натижалари эса кам сонли ўйинчоққа эга бўлган болаларда мия фаолиятининг янада яхши ривожланиши, шунингдек, уларда кўп сонли ўйинчоқлар ўйнаган болаларга нисбатан кашфиётчилик иқтидори намоён бўлишини кўрсатди. Мутахасислар, бир гуруҳ болаларга 25 та ўйинчоқ, иккинчи гуруҳ болаларига эса 4 та ўйинчоқ бериб, ярим соат давомида уларнинг ўйинларини кузатишди.
Ўйинчоқлар сони кам бўлган болалар, ўша кам миқдордаги ўйинчоқлардан турли янги ўйинлар ўйлаб топишга ҳаракат қилишаётгани маълум бўлди, бу орқали эса янгича дунёқараш шаклланиши мумкинлиги юзага чиқди.
Тадқиқотчилар фикрига кўра, кўплаб имкониятларга эга бўлган болаларга нисбатан ўзида бор шароитдан келиб чиққан ҳолда ҳаракат қилаётган болаларда интилиш ва иштиёқ кучлироқ бўлади.