Бугун, 22 июнь куни Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида ҳаво ифлосланиш даражаси ҳисоблаб чиқилди. Бу ҳақда “Ўзгидромет” Ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 июнь куни соат 09:00-10:00 оралиғида Юнусобод тумани “Бодомзор” йўлининг турли қисмларида ҳавонинг майда чанг зарралари (РM 2,5) билан ифлосланиши текширилган.
Текширув натижаларига кўра, мазкур ҳудуд ҳавосидаги чанг миқдори 8 мкг/м3 ни ташкил қилган.
Ушбу ҳудудларда ҳолат AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг “яхши” даражадаги ифлосланиш тоифасига киради. Бу эса инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатмайди.
Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти меъёрларига кўра, РM 2,5 (ҳаводаги муаллақ қаттиқ микроорганизмлар ва майда суюқлик зарралари) заррачалари миқдори кунига 25 микрограмм/метр³ (РM 2,5)дан ошмаслиги керак.