Хитой олимлари кўршапалакларда иккита янги коронавирус аниқлади

Хитойлик олимлар кўршапалакларда учрайдиган иккита янги коронавирусни аниқлашди.

Хайнань вилоятидаги Баотин уездида 2021 йилнинг мартдан апрелигача тутиб олинган кўршапалакларда таҳлиллар олиб борилди. Еттита кўршапалакда коронавирус аниқланди.

Шундай бўлса-да, CD35 ва CD36 да одамларда учрайдиган хавфли вируслар билан боғлиқлик у қадар намоён бўлмади. Уларда 54 фоиз ўхшашлик бор эди. Олимлар уларнинг одамларга юқиши мумкинлиги юзасидан далиллар топа олишмади.