«Вагнер» ҳарбий ширкати раҳбари Евгений Пригожин Москва томон ҳаракат қилаётган ҳарбий колонналар ортга қайтишини эълон қилди.
Пригожин ҳарбийлар «режага кўра» дала лагерларига кетаётганини айтди.
«Бир кунда биз Москвагача 200 километрдан камроқ масофани босиб ўтдик. Бу вақт ичида жангчиларимизнинг бир томчи қони тўкилмади.
Энди қон тўкилиши мумкин бўлган вақт келди.
Шу боис, бир томондан рус қони тўкилиши учун барча масъулиятни англаган ҳолда, колонналаримизни қайтариб, режа бўйича қарама-қарши йўналишда дала лагерларига кетяпмиз», — деди у ўзининг Телеграм-каналида.