Таълим жараёнини осонлаштириш, бизга жуда кўп билимларни вақт кеткизмай эгаллаш имконини тақдим этади. Бугун биз эътиборингизга фикран ўқишни икки баробар тезлаштириш йўлини ўргатамиз.
Иложи борича тезроқ ўқиш учун сўзларни хаёлан талаффуз этишни бас қилинг. Бунинг учун нутқ механизмини нима биландир банд қилиш керак. Масалан, сақич билан.
Болаликда ўқишни қандай ўрганганингиз ёдингиздами?
Қоидага кўра, дастлаб болалар товушларни ўрганадилар, сўнгра расмлар ёрдамида ҳарфларни ёдлашади. Кейин эса сўз ва жумлаларга ўтадилар. Агар бола бенуқсон овоз билан ўқиса, ўзи ўқишга ўргатилади. Вақт ўтиши билан биз бунга кўникиб қоламиз, лекин ўқиш пайтида матнни фикран қайтариш одати бизда умр бўйи қолиши мумкин. Бу когнитив юкни камайтирадиган табиий автоматик жараён – субвокализация дейилади.
Субвокализация жараёнининг асосий рақиблари тез ўқиш бўйича ўқитувчилардир. Тасаввур қилинг-а, нутқ тезлиги дақиқасига 170 сўзни ташкил этганида, улар ўша вақт оралиғида фикран 600 та сўзни ўқий олади. Агар сиз нутқнинг суръати ҳазм қилинган маълумот миқдорини аниқламаслиги кераклигини тушунсангиз ва бу одатдан халос бўлишни истасангиз, муваффақият рецепти жуда оддий: овозли аппаратингизни ҳаракациз сақланг. Мутахассисларнинг фикрига кўра, икки ҳафталик амалиёт субвокализация одатини абадий тарк этиш учун этарли бўлади.
Бунинг энг оддий усули – ўқиш пайтида сақич чайнаш. Бундай ҳолда нутқ механизми ишламайди, у ҳаракасиз бўлгани учун эмас, балки бошқа иш бажараётгани учун.
Ҳеч ким бир вақтнинг ўзида ҳам гапириб, ҳам сақич чайнай олмайди. Керакли мақсадга эришган заҳоти бу усул одат бўлиб қолмаслиги учун уни дарҳол тарк этинг.