Россиянинг энг йирик банкларида асосий валюталарнинг курслари кескин кўтарилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Доллар ўртача 90 рубл, евро 100 рубл учун таклиф этилади.
Агентлик маълумотларига кўра, энг юқори кўрсаткич Росбанкда қайд этилган. У ерда доллар 105 рубл, евро 115 рублдан сотилади.
Энг паст курс долларни 84,87 рублдан, еврони эса 93,06 рублдан сотаётган Промсвязбанк томонидан белгиланган.