Бугун Тошкент туманининг «Қорасарой» маҳалласида янги «Гулзор» Маданият маркази фойдаланишга топширилди.
140 ўринга мўлжалланган маданият марказида турли маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун барча шарт-шароит муҳайё қилинган.
Шунингдек, бу ерда 10 дан ортиқ маданий тўгараклар, ателье фаолият кўрсата бошлади.
Тадбирда Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этди.