Мексикада шаҳар мэри тимсоҳга уйланди

Мексиканинг Сан-Педро-Уамелула шаҳри мэри Виктор Гюго Соса “Ла Нина Принcеса” (“Малика қиз”) лақабли тимсоҳга уйланди. Бу ҳақда «Fulrio.com» сайти хабар берди.

Унда айтилишича, Мексиканинг Сан-Педро-Уамелула шаҳри маъмурияти раҳбари Виктор Гюго Соса гўёки юртига тинчлик ва омад олиб келиш учун тимсоҳга уйланган. Мазкур ҳайвон тимсоҳларнинг кайман турига мансуб бўлиб, унга Алисия Адриана деб исм қўйишди. Тўйдан олдин маросим иштирокчилари хавфсизлигини таъминлаш учун унинг оғзини арқон билан боғлашган.

«Мен масъулиятни ўз зиммамга оламан, чунки биз бир-биримизни севамиз. Муҳими шу. Севгисиз никоҳ бўлмайди. Мен “Малика қиз”га уйланишга розиман», дейди шаҳар мэри.

Таъкидланишича, гўёки бундай «никоҳ» худоларга туҳфа сифатида қаралиб, улар ўз навбатида шаҳар аҳолисини ёмғир, мўл ҳосил, шунингдек, тинчлик ва осойишталик билан таъминлаши керак. Ушбу ҳудудларда тимсоҳлар узоқ вақтдан бери маҳаллий аҳоли учун тирикчилик манбаи бўлган сув ва муваффақиятли балиқ овининг рамзи ҳисобланади.