Бугун соат 14:25да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
Носозлик оқибатида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Вазирлик келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.