Янги Зеландия дўконларда полиэтилен пакетларни тўлиқ тақиқлаган биринчи давлатга айланди.
2019 йилдан бошлаб мамлакатда харидорлар хариддан кейин товарларни жойлайдиган йирик сумкалар тақиқланган эди. Энди мева ва сабзавотларни солишга мўлжалланган юпқа халтачаларга ҳам тақиқ киритилди. Мазкур чора-тадбирлар ҳукумат томонидан бир марталик пластикка қарши олиб бораётган кампаниянинг бир қисмидир.
Ушбу ташаббус йилига 150 миллион пластик халтачалардан фойдаланишнинг олдини олиши кутилмоқда, деб хабар беради iz.ru.