Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев тошкентлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилдаги режаларига тўхталди.
“Биз маданият ва санъат соҳалари вакиллари, музей ва кутубхоналар ходимлари иш ҳақини келгуси етти йилда 3 карра оширамиз. Бунда, мактаб кутубхоначиларининг иш ҳақи педагог ходимлар ойлигига тенглаштирилади.
Шунингдек, 2030-йилга қадар маданият ва санъат соҳалари вакиллари ҳамда адиблар учун янги қурилаётган уй-жой массивларидан 10 мингта хонадон имтиёзли шартларда берилади”, деди номзод.