Марказий сайлов комиссиясининг маълумот беришича, 1 июль ҳолатига кўра, 376 623 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Улардан 101 031 нафари хорижда овоз берган.
Муддатидан олдин сайловларни ўтказиш учун 10 784 та сайлов участкаси, жумладан, 39 та хорижий давлатда Ўзбекистоннинг дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида 56 та сайлов участкаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган Президент сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнь куни бошланди. Муддатидан олдин овоз бериш 5 июлгача давом этди.
Президент сайлови куни ўз яшаш жойида бўлолмайдиган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда Президент сайлови 9 июль куни бўлиб ўтади.