Саудия Арабистони миллий нефть компанияси Saudi Aramco президенти Амин Нассер журналистларнинг мамлакат нефтни юаньда сотадими ёки йўқми деган саволига: «Йўқ. Ҳаммаси долларда кўрсатилган», деб жавоб берди.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг Saudi Aramco миллий нефть-газ компанияси 1933 йилда ташкил этилган бўлиб, нефть қазиб олиш ва нефть захиралари бўйича дунёдаги энг йирик компанияларидан бири саналади.