Мультимиллиардер Илон Маскка тегишли Twitter микроблоглар хизмати Facebook ва Instagramʼнинг бош компанияси Meta корпорациясини Twitterʼнинг рақобатчиси Threadsʼни ишга туширгани учун судга бериш билан таҳдид қилмоқда.
Бу ҳақда 6 июль, пайшанба куни Семафор интернет портали Twitter манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Алекс Спиронинг Meta асосчиси Марк Цукербергга йўллаган хатига таяниб хабар берган.
Мактубда адвокат Мета Маск компаниясининг “тижорат сирлари ва бошқа ўта нозик маълумотларига” кириш имконига эга бўлган бир қанча собиқ Twitter ходимларини ишга олганини даъво қилган.
Айтилишича, бу ходимлардан Twitter билан рақобатлаша оладиган нусха кўчириш иловасини яратишда мақсадли фойдаланилган.