Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманидаги «заправка» яқинида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар тарқалди.
Пойтахт ФВБ берган маълумотга кўра, бугун, 8 июль куни соат 12:54 да туман ҳудудидаги жарлик бўйида тахминан 200-250 кв.м майдонда шох-шабба ва чиқиндилар ёнган.
Чақирувга кўра 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:03 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:07 ўраб олинган ва соат 13:20 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.