АҚШдаги кимёвий қуролларнинг сўнгги заҳираси Кентукки шарқидаги ҳарбий объектда йўқ қилинди. Бу ҳақда “CBC News” Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелга таяниб, хабар берди.
“Бу воқеа уруш тарихининг Биринчи жаҳон уруши давридаги бутун бир бобини ёпадиган муҳим босқичдир”, деб ёзган газета.
Пентагон маълумотларига кўра, сўнгги М55 ракетаси 7 июль куни Blue Grass ҳарбий омборида йўқ қилинган.
Ушбу объект ходимлари кимёвий қурол захираларини йўқ қилиш бўйича кўп йиллик кампанияни якунлади, бу Совуқ уруш охирига келиб 30 минг тоннадан ортиқни ташкил этди.
«Кимёвий қуроллар энг катта йўқотишлар учун жавобгардир. Ушбу ҳалокатли моддалардан фойдаланиш тарихда абадий доғ бўлиб қолсада, бугун мамлакатимиз арсеналимизни бу ёвузликдан тозалашга ваъда берди», дейди МакКоннелл баёнотида.
Ўз навбатида Президент Байден баёнотида кейинги ҳукуматлар бу қуроллар энди ҳеч қачон ишлаб чиқилмаслиги ёки жойлаштирилмаслиги ҳақида қарор қабул қилганини маълум қилган.
“Бу ютуқ нафақат Кимёвий қуроллар бўйича конвенция бўйича узоқ муддатли мажбуриятларимизни қондиради, балки Халқаро орган оммавий қирғин қуролларининг бутун тоифаси йўқ қилинганлигини тасдиқлаган вақтни билдиради”, дейди Байден.
Нашрнинг ёзишича, 1997 йилда кучга кирган ва 193 давлат қўшилган Кимёвий қуролни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга мувофиқ, 30 сентябрь АҚШ ўз кимёвий қуролларининг қолган қисмини йўқ қилиши керак бўлган охирги муддат эди.