Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 9 июль ҳолатига кўра, 2023/2024-ўқув йили учун рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган абитуриентлар сони 316 976 нафарни ташкил этмоқда.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
ўзбек тили — 273 385 нафар;
рус тили — 36 216 нафар;
қорақалпоқ тили — 6 213 нафар;
бошқа тиллар — 1 162 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
кундузги таълим шакли — 212 917 нафар;
кечки таълим шакли — 8 128 нафар;
сиртқи таълим шакли — 93 437 нафар;
масофавий таълим шакли — 2 494 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Ўзбекистон миллий университети — 12 287 нафар;
Тошкент ахборот технологиялари университети — 10 098 нафар;
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети — 10 046 нафар;
Тошкент давлат педагогика университети — 9 864 нафар;
Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 9 719 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича топ 5 талик:
Самарқанд вилояти — 32 852 нафар;
Қашқадарё вилояти — 30 169 нафар;
Тошкент вилояти — 29 328 нафар;
Андижон вилояти — 28 463 нафар;
Фарғона вилояти — 25 313 нафар.
Ҳужжатлар “My.uzbmb.uz” ёки “My.gov.uz” электрон платформалари орқали 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн қабул қилинади.
Эслатиб ўтамиз, июль бошида давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг тегишли баёни билан бакалавриат ва магистратуранинг давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича тақсимоти тасдиқланганди.
Бир неча кун олдин эса Ўзбекистонда кечки ва сиртқи таълимда таҳсил олаётган ходимларга ойлик сақланган ҳолда таътил берилиши маълум қилинди.