Хитой жанубидаги Гуандун провинциясидаги болалар боғчасига уюштирилган ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Полиция маълумотларига кўра, ҳодиса маҳаллий вақт билан тахминан 07:40 (Тошкент вақти билан 04:40) да содир бўлган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, пичоқ билан қуролланган эркак боғчага бостириб кириб, кираверишда бир бола ва икки катта одамни жароҳатлаган. Ҳужум оқибатида боғча тарбиячиси, икки ота-она ва уч нафар бола ҳалок бўлган.
Ҳужум қилган шахс қўлга олинган, у 25 ёшли У исмли йигит бўлиб чиқди. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади.