МИБ ахборот хизмати клипмейкер Наримон Султонхўжаев ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда фуқаро М.Султанходжаеванинг “Уч болам билан кўчада қолдирди” деган мазмундаги қвидео хабарлари тарқатилди. Ҳолат юзасидан МИБ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди

Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг ижро варақасига асосан, жавобгар Д.Султанходжаевага нисбатан даъвогар М.Султонходжаева ва унинг уч нафар фарзандларини Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув-6 даҳасидаги хонадонларнинг бирига яшаш учун мўлжалланган хонасига киритиб қўйиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Мирзо Улуғбек туман бўлими иш юритувига 26.08.2022 йилда келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан 26.08.2022 йилда қарздорларга суднинг қарорини бажариши учун ихтиёрий 15 кунлик муддат берилиб, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ижро иши қўзғатилган.

Ундирувчи М.Султонходжаевани хонадонга киритиб қўйиш мақсадида бир неча бор мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилган бўлиб, қарздор ўз мажбуриятларини бажармаганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 1981-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баробари миқдорида жарима қўлланилиб, ундирилган.


Шундан сўнг, ундирувчи М.Султонходжаева белгиланган манзилдаги хонадонга киритиб қўйилган ва давлат ижрочиси томонидан ушбу тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси «Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Конуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 01.04.2022 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор Н.А.Султанходжаевдан ундирувчи М.Р.Султанходжаева фойдасига 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 2023 йил 28 февраль куни келиб тушган ва ижро иши юритуви қўзғатилган.


Ижро ҳаракатлари давомида қарздор “E.B.” МЧЖда иш фаолиятини олиб бораётганлиги аниқланган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан 07.03.2023 йил куни ундирувчининг ҳисоб рақамига, 1,5 млн. сўм, 27.04.2023 йил куни 750 000 сўм алимент пуллари ўтказилган.
2023 йил 23 май куни қарздор юқорида кўрсатилган алимент пул маблағларини тўлаб боришлиги тўғрисида мажбуриятнома олинган ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддаси ва ЖКнинг 122-моддалари билан огоҳлантирилган.

“E.B.” МЧЖнинг 2023 йил 18 май кунги маълумотига кўра қарздорнинг меҳнат шартномаси бекор қилинганлигини маълум қилган.


Жорий йилнинг 23 май куни ундирувчининг ҳисоб рақамига жами 780 минг сўм алимент пуллари ҳамда 04 ва10 июль кунлари ундирувчининг ҳисоб рақамига жами 2 млн. 180 минг сўм алимент пуллари ўтказилган.

Ҳозирги кунда қарздорнинг 2023 йил 01 июль ҳолатига алиментдан бўлган қарздорлиги мавжуд эмас.