«Шимолий Корея баллистик ракета учирди» – Сеул

Бугун, 12 июль куни Шимолий Корея Япон денгизига баллистик ракета учирди, деб хабар бермоқда Жанубий Корея штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси (ЖЦС).

Маълумотларга кўра, ракета маҳаллий вақт билан эрталаб соат 10:00 атрофида учирилган. Япония Мудофаа вазирлигига кўра, ракета 1 соат учиб, сувга қулаган.

Жорий йилнинг 10 июль куни Пхеняннинг ташқи сиёсатдаги юқори лавозимли амалдори ва мамлакат етакчиси Ким Чен Иннинг синглиси Ким Ё Чжон Вашингтонни қатъий огоҳлантирган эди.

Шимолий Корея баллистик ракетани Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл ва Япония бош вазири Фумио Кисида Литванинг Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтадиган НАТО саммитига жўнаб кетган вақтда учирган.