Июль ойидан бошлаб, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибидаги автобус саройлари томонидан хизмат кўрсатилаётган 17т, 20, 73, 86, 98, 101, 146, 140 130,129, 116, 82, 68, 63, 61, 55, 52, 45, 43, 41, 39, 9т, 8, 125, 151, 133, 138, 153, 154, 181, 183, 104-сонли пойтахт бўйлаб ҳаракатланувчи автобус йўналишларида хизмат кўрсатиш янги турдаги брутто шартнома асосида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат»нинг хабар берди.
Бу Ўзбекистон президентининг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан амалга оширилган.
Маълумот учун, брутто-шартномалар — бу йўловчи ташишни ташкил этиш модели бўлиб, унда барча тушумлар шаҳар бюджетининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади ва шаҳар маъмурияти йўловчи ташувчига йўналишлар бўйича тўловларни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб, сифат назорати остида ўтказиб беради.