Оилада ота-оналарнинг озиқ овқатларга нисбатан эътиборли бўлишлари генларнинг сифатли ва кучли бўлишига сабаб бўлади. Бу борада фарзандларга нисбатан ғамхўрлик она қорнидаёқ бошланиши лозим. Табиий озиқ овқатлардан узоқлашганда бу болаларнинг зеҳнига ҳам салбий таъсир қилмай қолмайди. Қуйида ушбу маҳсулотларни кўриб чиқамиз.
1. Кола
Бу ичимликнинг ҳечқандай фойдаси йўқ, аксинча кони зарардир. Унга қўшиладиган турли моддалар, хусусан, ҳаддан ортиқ кўп миқдордаги шакар, қизилмия кукуни қандли диабет, ортиқча вазн каби касалликларни юзага келтиради. Шунингдек, болаларнинг зеҳни пасайишига олиб келади.
2. Энергетик ичимлик
Болаларнинг ниҳоятда қизиқадиган ичимликларидан биридир. Унинг болаларга айниқса, зарари кўплигига қарамай, айнан ёшлар ва болалар кўп истеъмол қилишлари аниқланган.
3. Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари
Булар колбаса ҳамда сосиска маҳсулотлари бўлиб, улар ҳам жуда зарарли.
4. Қовурилган товуқ гўшти (chicken)
Дунёдаги энг зарарли егуликлардан бири бўлган қовурилган товуқ гўштини ҳам фарзандларингизни едирманг.
5. Ролтон маҳсулоти
Марказий асаб тизимига салбий таъсир қилувчи тез тайёр бўладиган бу каби маҳсулотлардан кўра буғдой унидан тайёрланган макаронлар фойдали ҳисобланади.
6. Чипс
Барчанинг уйида истеъмол қилинадиган чипс таъми ёқимли бўлишига қарамай мия фаолиятига ножўя таъсир қилади. Мияга ахборот етиб боришини секинлаштиради.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, соғлом овқатланиш тарзи фарзандларнинг нафақат жисмоний жиҳатдан соғлом ривожланишларида балки маънан етук бўлиб вояга етишларида ҳам муҳим ҳисобланади.
Шундай фойдали маҳсулотларга қуйидагилар киради:
— Тухум
— Ёгурт
— Кўкатлар
— Мева ва сабзавотлар
— Балиқ
— Табиий гўшт
— Ёнғоқ ва майизлар