Калифорния Университетининг электр ва компютер муҳандислиги профессори Жеремий Мондей, глобал исишнинг олдини олиш учун дунёнинг юздан икки қисмини оққа бўяш кераклиги ҳақидаги қизиқарли фикрни ўртага ташлади.
Унинг фикрича, бу ниҳоятда яхши самара берадиган усулдир.
Бугунги кунда долзарб бўлиб турган глобал миқёсдаги иссиқлик барча учун бирдек муаммо бўлган масала ҳисобланади. Бу борада дунёнинг барча етакчи мутахасислари ечим изламоқдалар.
2021 йилда Пурдуе Университети тадқиқотчилари дунёдаги энг оппоқ бўёқни ишлаб чиққанларини эълон қилишди. Бўёқ шунчалик оқки, у бемалол ёруғликнинг 98% ини қайтаради. Бу жуда ҳам фойдали, айни пайтда иссиқликни қайтаради. Мутахасислар, бирор бинони мазкур бўёқда бўялса, иссиқлик ҳароратининг пасайишида хизмат қилишини ва иқлимда меёрий ҳолат юзага келишини таъкидлашмоқда.
Олимлар бутун ер сайёрасидаги иссиқлик даражасини туширишнинг имконини излашяпти. Жеремийнинг мулоҳазасига кўра, худди шунга ўхшаш оқ рангли бўёқ дунё миқёсининг 1-2 % қисмини қопласа эди, глобал муаммо бўлиб турган иссиқлик мувозанатга келган бўларди.
Жеремий ўз интервюсида космосга қайтарилган иссиқлик унга ҳечқандай зарар бермаслигини, балки бу океанга бир стакан сув тўкишга ўхшашини айтди.
Бироқ бу фикрни амалда татбиқ қилиш анчайин мушкул. Сабаби бунинг учун жуда кўп миқдорда бўёқ керак бўлади. Тахминан, 139 милиярд қути оқ бўёқ зарур бўлар экан. Ер саёрасининг 2 % қисми учун эса бўёқ икки баравар кўп миқдорда керак деганидир. Чўллар ва дарахтларни бўяш бу ҳисобга киритилмагандаги ҳолат шундай.
Юқоридаги фикрлар Европа олимларининг таҳлилларидан келиб чиққан. Хўш, бу борада неча-неча илмларнинг пойдеворига асос бўлиб хизмат қилган, олиму фузалолар етишиб чиққан, қанчадан-қанча кашфиётлар эгалари биз Шарқликлар нима дейди дейилса, биз «Мозийга қайтиб иш кўришда хайр бор», деймиз. Яъни, иссиқлик ҳарорати жуда юқори бўлган Арабистон ўлкасида истиқомат қилган пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ва уердаги аҳоли асосан оқ рангли кийим кийишгани барчага маълум. (манбаларда у зот оқ ва яшил рангларни ёқтирганлари айтилади)
Бунинг сабаби ўлкада иссиқлик даражаси доимий равишда юқори бўлгани ва чўл минтақаси бўлганидандир. Оқ ранг эса юқорида айтилганидек, иссиқликни қайтариш хусусиятига эга. Агар дунё миқёсида одамлар оқ рангли либос кийишса ва айнан ёз мавсумида оқ рангли либосларнинг урф бўлишига эътибор қаратилса, бу яхши самара берган бўларди назаримизда. Бу ниҳоятда осон ва қулай усул ҳисобланади.