Избоскан туманида 573 млн сўмни ўзлаштирган хусусий корхона раҳбари аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Избоскан туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “О.Х.” хусусий корхонаси раҳбари О.Х. ва бошқалар тумандаги Нақшбанд кўчасининг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришда расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 573 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.