Хитой шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян провинциясининг Цицикар шаҳридаги ўрта мактаб спорт зали томининг қулаши оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна бир киши вайроналар остида қолиб кетди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси маълум қилди.
Цицикар ўрта мактаби спорт зали томининг қулаши 23 июль, якшанба куни содир бўлган. Ҳодиса вақтида бинода 19 киши бўлган, улардан тўрт нафари қочишга муваффақ бўлган, 15 киши вайроналар остида қолган.
Аниқлик киритилишича, вайроналар остида яна бир киши қолган. Қидирув-қутқарув операцияси давом этяпти. Томнинг қулаши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.
Хэйлунцзян провинцияси маъмурияти воқеа юзасидан тўлиқ тергов ўтказишни буюрди.