ХХI аср техника асри экани доим такрорланади. Ишчи майдонида компьютерлар, интернет тармоқлари билан боғлиқ ишларнинг тез суратда ортиши ҳамда охирги пайтларда сунъий интеллект ишлаб чиқилгани ҳам кўп таъкидланяпти.
Бу имкониятларнинг кенглигига қарамасдан кичик бир муаммо мавжуд: Бу ривожланиш жараёни иқтисодий соҳаларда кўзга ташланмаяпти.
Агар ушбу барча технологик имкониятлар янада сифатли ишлашга ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилади, дейилса, бунинг натижаси кам кўринмоқда, дейилади таҳлилларда.