Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги жорий йилги тест синовида 948 486 нафар абитуриент иштирок этишини маълум қилди.
Таъкидланишича, 2023-2024-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди.
Абитуриентларнинг таълим тили бўйича тақсимоти:
- Ўзбек тили — 828 699 нафар;
- Рус тили — 88 830 нафар;
- Қорақалпоқ тили — 28 718 нафар;
- Бошқа тиллар — 2 239 нафар.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Кундузги таълим шакли — 545 616 нафар;
- Кечки таълим шакли — 22 867 нафар;
- Сиртқи таълим шакли — 373 169 нафар;
- Масофавий таълим шакли — 6 834 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ОТМлар (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
- Ўзбекистон миллий университети — 33 721 нафар;
- Тошкент давлат транспорт университети — 28 474 нафар;
- Фарғона давлат университети — 28 188 нафар;
- Тошкент давлат педагогика университети — 26 827 нафар;
- Қарши давлат университети — 26 640 нафар.
Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):
- Қашқадарё вилояти — 112 242 нафар.
- Самарқанд вилояти — 105 805 нафар.
- Фарғона вилояти — 89 022 нафар.
- Тошкент вилояти — 82 173 нафар.
- Сурхондарё вилояти — 79 004 нафар.