Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбековга профессор илмий унвони топширилди.
«Жорий йилнинг 26 июль куни Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг миллий мусиқа санъати ривожига улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ устозлари илмий унвонлар билан тақдирланди«,- дейилади Маданият ва туризм вазирлиги расмий сайтида.
Хабарда айтилишча, Озодбек Назарбеков билан бирга Ҳошимжон Исмоилов, Мавлуда Халилова, Замира Суюнова, Эркинбой Рўзматов ва Фурқат Ашуралиевларга ҳам профессор илмий унвони берилган.