“Маърифат” тарғиботчилар жамияти раиси Бахтиёр Ҳусановнинг “Оилаларда ўсмир ёшларни ижтимоий-маънавий ҳаётга тайёрлашда тарғибот механизмлари” деб номланган услубий қўлланмаси чоп этилди.
Мазкур қўлланмада тарғибот материалларининг илмий-амалий таъсирчанлигини ошириш механизмлари, тарғибот профилактикасининг мақсадлилик ва манзиллилик тамойили, тарғибот материалларини соҳа вакиллари ва омма учун мўлжаллаш технологиялари, тарғибот тадбирларида педагогик-психологик тренинглардан фойдаланиш каби долзарб масалалар юзасидан мулоҳазалар юритилади, зарур тавсиялар илгари сурилади.
Методик-услубий қўлланмадан барча соҳа вакиллари фойдаланишлари мумкин.