Аёлнинг лифтда қолиб кетишига пойтахтда кузатилаётган электр узилишлари сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тошкентдаги янги қурилган бинолардан бирида 32 ёшли аёл вафот этгани ҳақида @uzalert қидирув отряди фаоллари хабар берди.
Қайд этилишича, Паркент кўчасидаги 239-уйда 23 июл куни электр таъминоти ўчирилгани сабабли ижарачилардан бири лифтда қолиб кетган. Видеоёзувда унинг лифтга киргани аниқланган. Лифт юқори қаватда тўхтаб қолган. Янги уй хонадонларига ҳали аҳоли тўлиқ кўчиб келмаган, шу сабаб аёлни ҳеч ким эшитмаган.
Аёл бир неча кун қидирилган ва… унинг мурдаси топилган.
«Унга ҳеч ким унга ёрдам бермади ва у вафот этди. У бугун кечқурун топилди. Оиласига ҳамдардлик… Бу даҳшатли ўлим.
Бу нотўғри ўйланган урбанизация ва шаҳарда элекрт қуввати етишмаслигининг оқибатлари», деб ёзади Никита Макаренко.