Олий суднинг кассация инстансиясида синфдошларига нашид юборгани учун ҳукм қилинган Жаҳонгир Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, унга аввалгидан енгилроқ жазо, яъни 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж.Улуғмуродовга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди ҳамда дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.