Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга нисбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.
Прокуратуранинг аниқлашича, Ургут тумани “Мингтепа” маҳалласида жойлашган “Тўлқиртепа-1” археология ёдгорлигининг 163 м3 ҳажмдаги ер майдони махсус техника ёрдамида ковлаб олиниб, тарихий объектга жуда кўп миқдорда 4 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди.
Шунингдек, ушбу туманнинг “Қуйиқишлоқ” маҳалласида жойлашган ўрта асрларга оид “Тешиктепа”, “Деҳқонобод” маҳалласидаги “Қулқишлоқтепа-2” ва “Огаҳий” маҳалласидаги “Мозортепа” археология объектлари қисман бузилиши оқибатида жами 5 млрд. сўм зарар етказилган.
Мазкур жиноий қилмишлар қонунчиликка асосан оғир жиноят ҳисобланиб, айбдор шахсларга ниссбатан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади.