Uzcard ва Humo тўлов тизимлари банкоматларининг интеграцияси тўлиқ якунланди, деб хабар бермоқда Uzcard. Энди исталган банкоматда иккала тизим карталаридан фойдаланган ҳолда нақд пул ечиш мумкин.
Жорий йил бошида тўлов тизимларининг иккала оператори томонидан тест синовлари муваффақиятли якунланиб, шунингдек, транзакцияларни амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган хатолар аниқлангандан сўнг, тижорат банкларининг барча банкоматларини улаш режалаштирилгани ҳақида хабар қилинганди.
Унда айтилишича, 2023 йил 1 июндан бошлаб тижорат банклари билан келишилган жадвалга мувофиқ барча банкоматларни босқичма-босқич улаш бошланиши режалашитирилганди.