Ўзбекистонлик Шароф Эгамбердиев, Элдор Ғафуров, Нодир Дадахонов ва Андрей Тарантин ҳам бўлган гуруҳ ўтган ҳафтада 5642 метр баландликка кўтарилган.
Mysterious Uzbekistan каналида чўққи томон юриш ва унинг забт этилиши акс этган суратлар жойлаштирилди.
«Олти ой олдин биз Африка қитъасининг энг баланд нуқтасида туриб, ҳаётимиздаги энг яхши қуёш чиқишига қойил қолдик. Аммо йил жуда фаол ва том маънода ўтган ҳафта охирида биз 4 киши (Эгамбердиев Шароф, Ғофуров Элдор, Дадахонов Нодир ва Тарантин Андрей) билан Европанинг энг баланд нуқтаси Элбрус стратовулқонига кўтарилдик, баландлиги 5642 м.
Сафарнинг ўзи жуда воқеаларга бой ва муҳим қарорларни талаб қиладиган бўлди. Кўплаб материаллар суратга олинди, улар бизнинг ресурсларимизда албатта эълон қилинади», дейилади хабарда.