Ўзбек санъати оғир жудоликка учради. Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов вафот этди.
Н.Ҳамроқулов 1946 йилнинг 18 июнь куни Андижон вилоятида туғилган. 1973 йилда Тошкент театр ва расомлик санъати институти (ҳозирги Санъат ва маданият институти)ни тамомлаган. 1967 йилдан Андижон театрида, кейичалик вилоят филармонияси каби ижодий жамоаларда фаолият юритган. 1987 йилда Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланган.
Хонанданинг репертуаридан «Самарқанд ушшоғи», «Тошкент ироғи» каби кўплаб мумтоз қўшиқлардан тортиб, «Оламни асранг», «Раъно», «Сой кўрдим», «Ширинлигинг», «Кулди баҳорим», «Турналар», «Ажаб сирлар» каби бетакрор қўшиқлари мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган.
2020 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.