Туркманистон Aшхободдан Москвага икки томонлама парвозларни тўхтатганини маълум қилди.
Бунинг ўрнига компания самолётлари Қозон шаҳрига учади.
«Москва зонасидаги ҳаво йўллари ҳолати муносабати билан, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Туркманистон ҳаво йўллари»нинг Aшхобод-Москва-Aшхобод йўналишида парвозларни амалга оширувчи барча рейслари тўхтатилади ва Aшхобод-Қозон-Aшхобод йўналишида амалга оширилади», дейилади хабарда.