Эронда аномал иссиқ туфайли чоршанба ва пайшанба кунлари дам олиш куни деб эълон қилинди

“Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисидаги қарор Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг юқори ҳарорат туфайли иссиқлик уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақидаги огоҳлантириши билан боғлиқ”, — деб хабар берди Ал-Арабия телеканали.

Сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда. Теҳронда 1 август куни термометр кўрсаткичи 38 даражага, жануби-ғарбдаги Аҳваз шаҳрида эса 50 даражага кўтарилган. Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин.