Тошкентдаги мактабларнинг бирида ёнғин содир бўлди



Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 50-мактабнинг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақдаги хабар ҳудудий ФВБга бугун, 2 август куни соат 11:43 да келиб тушган.

Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:52 да ўраб олинган ва соат 12:00 да ўчирилган. 
Ёнғин натижасида тахминан 10 кв.м майдонда ички жиҳозлар ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланаётгани маълум қилинди.