Бунга қулоқ йўлидаги«Евстахий найи»деб аталувчи эшитув найидаги сурункали яллиғланиш, эшитув йўлига ҳаво ўтмаслиги кўп ҳолларда сабаб бўлади. Унинг ёпилиши сабабли ичкарида – ўрта қулоқда ўзгариш пайдо бўлади.
Вақтида даволанмаганда ноғора парда ичкарига ноғора бўшлиғига қараб тортилади ва яхши ҳаракатланмайди. Натижада эшитиш қобилияти пасаяди ва бемор қулоғида шанғиллаш ҳис қилади, шунингдек гапирган гапи ўзига бошқача эшитилади.
Даволаш учун Евстахий найини очиш мақсадида бурун йўллари орқали ҳаво юборилади. Шу тариқа қулоқ йўлидаги ёпишиш ва бошқа тўсиқлар очилади.
Агар ҳаво юбориш ёрдам бермаса, дори-дармон ва ферментлар юборилади. Шу усулда қулоқ йўлидаги яллиғланишлар сўрилиб кетади. Даволанишдан кейин қулоқ шанғиллаши йўқолади.
Шу билан бирга, қулоқда шовқин эшитилса, бурун-ҳалқум йўлларидаги муаммоларни ҳам аниқлаб, бартараф қилиш керак.