Жорий йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида Ўзбекистонда 4 нафар фуқаро кўп хотинли бўлгани учун судланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Унинг айтишича, 2018-2022 йиллар давомида Жиноят кодексининг 126-моддасида (кўп хотинли бўлиш) назарда тутилган жиноятни содир этганлик учун 34 нафар шахс судланган бўлиб, уларга тегишли жазо тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддасига кўра, кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ундан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.