«Ўзархив» агентлиги Самарқанд вилоятида жойлашган Амир Темур қабрининг очилишига оид фотоларни оммага тақдим этди.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида 1941 йил Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабрини очиш бўйича экспедиция ўтказилган. Қабр очилишида экспедиция раиси Қори-Ниёзий Тошмуҳаммад Ниёзович ва антрополог Михаил Михайлович Герасимовлар бошчилик қилган.
Маълумот ўрнида, 2019 йили Президент фармони билан архив ҳужжатлари биринчи маротаба махфийликдан чиқарилганди. Таъкидланишича, фото ҳужжат ҳозирда Самарқанд вилоят давлат архивида сақланмоқда.