АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп 561 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. Бу ҳақда у кеча, 2 август куни юридик тўловлари учун очилган жамғарманинг электрон почтаси орқали тарафдорларига маълум қилди.
Собиқ президентга учта жиноий иш бўйича жами 78 та, шунингдек, 2020 йилги сайловларни сохталаштириш каби айбловлар қўйилган.
“Инсофсиз Жонинг макри билан Адлия вазирлиги яна ноқонуний равишда айблаб, сўлчиларнинг жодугарлар ови туфайли мени 561 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиши мумкин”, деб ёзади у.
Шунга қарамай, унга қўйилган барча айбловлар учун жазо белгиланиши ҳақиқатдан йироқ. Чунки АҚШда айбланувчилар камдан-кам ҳолларда айбланган барча жиноятлар учун энг кўп қамоқ жазосига ҳукм қилинади.