ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 75 килограм «прегабалин» моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди.
Хусусан, мазкур модда 2 та ҳолатда Хитойдан 6 киши номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда топилган.
Лекин жўнатмаларга доир ҳужжатларда юк эгалари ушбу модданинг ҳақиқий номини яшириб, гўёки косметик хом ашё сифатида кўрсатишган.
Тезкор тадбирда 5 нафар жиноий гуруҳ вакиллари ушланди. Уларнинг ижара хонадонида эса ушбу моддани қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория аниқланган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.