Тошкент шаҳри қабристонларида қабр қазиш ва дафн маросими учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифлари белгиланди. Бу бўйича Тошкент шаҳар ҳокими бугун, 8 август куни 472-14-0-Q/23-сонли “Тошкент шаҳрига тегишли қабристонларда гўр қазиш ва маросим хизматлари учун пуллик хизматлар кўрсатиш тарифларини белгилаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Гўр қазиш ва дафн маросими учун пуллик хизмат кўрсатиш тарифлари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида жойлашган қабристонларда бир хилда қўлланилади ҳамда кўринарли жойга ўрнатилади.
Келтирилишича, қабристонларда мусулмон динига мансублар учун битта гўр қазиш нархи ҳажмига кўра 60 — 150 минг сўмни ташкил қилади. Бошқа дин вакиллари учун гўр қазиш нархи эса 60 -120 минг сўм этиб кўрсатилган. Рақамли устунча нархи 40-50 минг сўм.
Шунингдек, мусулмон динига мансублар учун битта тобут тайёрлаш нархи 220 минг сўмдан 1 миллион 560 минг сўмгача этиб кўрсатилган. Махсус транспорт воситаларидан фойдаланиш 1 соат учун 80 минг сўм этиб тасдиқланган.
Қуйида бошқа пуллик хизмат кўрсатиш тарифлари билан танишиш мумкин: