10 кунда 16 449 та қоидабузариклар аниқланган — ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси шахсий таркиби томонидан жорий йилнинг
1-10 август кунлари давомида жами 16 449 та қоидабузариклар аниқланган бўлиб, шундан 5 888 таси қўпол қоидабузариклардир.

Жумладан:

Транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш 91 та;
Транспорт воситаларини тегишли ҳужжатларсиз бошқариш 714 та;
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши 379 та;
Светофор талабларига риоя қилмаслик 213 та;
Одам ташиш қоидасини бузиш 511 та;
Қувиб ўтиш қоидасини бузиш 197 та;
Авария ҳолатини юзага келтириш 34 та;
ИИОлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик 50 та.
Шу билан бирга 3 599 нафар қоидабузар пиёдаларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Мазкур давр давомида 35 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган бўлиб, шундан 28 таси пиёдалар билан боғлиқ.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ЙҲХБ ходимлари томонидан 22 та гиёҳвандлик воситалари, 198 та совуқ қурол ва 3 та пневматик қурол билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилган.