Эроннинг Дин ишлари бўйича махсус прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Ҳасан Руҳонийга нисбатан молия бозоридаги манипуляциялар бўйича бир қатор иш қўзғатди, деб хабар бермоқда Armenpress ахборот агентлиги.
«Энди у суд олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак», – деди Эрон суд ҳокимиятининг расмий вакили Масуд Сетайеши.
«Эроннинг собиқ президенти Руҳонийга қарши бир неча иш қўзғатилган, у дин ишлари бўйича махсус дин арбоблари қаторидаги даражасини ва тегишли ваколатини сақлаб қолади, собиқ президент судда тегишли орган олдида бир қатор саволларга жавоб бериши керак«, – деди Сетайеши.
Шунингдек, у иш Руҳонийнинг валюта манипуляцияси, шунингдек, Эроннинг фонд бозорига аралашуви туфайли қўзғатилганини таъкидлади.