5 кундан бери Испаниядаги ўрмон ёнғинларини ўчиришнинг иложи бўлмаяпти



Испания шимолидаги Тенерифе оролида (Канар ороллари гуруҳига киради) чиққан ўрмон ёнғинини ҳозирча ўчириш мумкин эмас. Мамлакат расмийлари аҳолини эвакуация қилишни давом эттиришга мажбур, деб ёзмоқда Канар ороллари ҳукумати сайти.

«Об-ҳаво ўзгарди ва биз Тенерифе шимолидаги аҳолини, айниқса бешта туманни хавфсизроқ жойларга эвакуация қилишга мажбур бўлдик», – деди маҳаллий ҳокимият вакили Мануэль Миранда.

Маълумотларга кўра, фавқулодда вазият туфайли 26 мингга яқин одам эвакуация қилинган ёки уйда қолишга буйруқ берилган. М. Миранданинг айтишича, кечаси ҳаво ҳарорати ва шамол тезлиги ортган. Ҳукумат аҳоли орасида одамлар ўлимининг олдини олишга устувор аҳамият қаратмоқда.

Бироқ, табиий офат машҳур сайёҳлик ҳудудларига таъсир қилмади ва оролнинг иккала аэропорти ҳам нормал ишламоқда. Эслатиб ўтамиз, Канар оролларидаги ёнғин чоршанба куни бошланган эди.