Ўйнатади анжанчасига: ҳоким банк ходимларини бадантарбия қилишга буюрди

Энди Андижон вилояти Марказий банк ходимлари ҳар куни эрталаб бадантарбия билан шуғулланди. Бу ҳақда вилоят Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

image

Унда айтилишича, кеча, 23 август куни Марказий банк Андижон вилоят Бош бошқармасидаги ходимлар вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан эрталабки соғломлаштириш машғулотларини ўтказган. Бундан асосий мақсад ходимлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш бўлган.

Шунингдек, хабарда ушбу машғулот ҳар куни ўтказилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.