Илон Маскнинг таржимаи ҳоли ҳақида китоб ёзган Уолтер Айзексон дунёдаги энг бой инсоннинг яшаш жойи ҳақида гапириб берди. Ёзувчи у ерга Маск ҳақида китоб ёзаётганда ташриф буюрган.
“Маск ўзининг бешта ҳашаматли уйини сотишга ва ўзининг асосий қароргоҳини биз ташриф буюрган Техас штатининг Бока Чика шаҳрида жойлашган икки хонали спартанча услубда қурилган уйини ётоқхонага айлантиришга қарор қилди. У мана шу ёғоч столда ўтириб, телефонда гаплашарди”, — деб ёзган Айзексон ўз постига сурат қўшиб.
Суратда оддий очиқ ошхона ва Маск ётоқхонасининг бир қисми кўрсатилган. Креслолардан бирида куртка осилган, ёғоч кофе столида эса ракета ва катананинг ҳайкалини кўриш мумкин.
Айзексоннинг айтишича, у нима учун Маск ходимларини қисқартиришга қарор қилганини 12 сентябрь куни дўконларда сотувга чиқадиган “Илон Маск” номли янги китобида тушунтириб берган.
Маск биринчи марта 2021 йилнинг июнь ойида Бока Чикадаги уйини кўрсатган. Уй модулли уйларни яратувчи Boxabl стартапи томонидан қурилган. Бундай уйларни ҳар қандай жойга ўрнатиш учун ташиш мумкин, шу билан бирга унга коммуникацияларни ўрнатиш ва улаш бир неча соат давом этади.