Тошкент шаҳридаги 16-, 25-, 117- ва 150-сонли автобус йўналиш ҳаракат йўли қисқаради. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар қилди.
Қайд этилишича, 2023 йил 12 сентябр кунидан 117-сонли «Дўстлик 2 мавзеси-Food city савдо маркази» йўналишининг ҳаракати Дўстлик 2-мавзесидан Тошкент қувур заводи бекатигача қисқартирилади. 117-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Дўстлик 2-мавзесигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябр кунидан янги ташкил этилган 144-сонли «Дўстлик 2 мавзеси-Қурувчилар метроси» автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.
12 сентябрь кунидан 150-сонли «Чилонзор 25-даҳаси-Юнусобод 19-даҳаси» йўналишининг ҳаракати Юнусобод 19-даҳасидан Пахтакор метроси бекатигача қисқартирилади. 150-сонли йўналиш хизматларидан фойдаланувчи йўловчилар Юнусобод 19-даҳасигача етиб олишлари учун 2023 йил 4 сентябр кунидан янги ташкил этилган 157-сонли «Дўстлик 2-мавзеси-Қурувчилар метроси» автобус йўналиши хизматларидан фойдаланишлари имконияти мавжуд.
16-сонли «Ҳайдаробод маҳалласи — Тошкент вокзали» автобус йўналишининг ҳаракати Ҳайдаробод маҳалласидан Наврўз (ТТЗ) бозори бекатигача қисқартирилса, 25-сонли «Юнусобод 9-даҳаси — Селекция институти» йўналишининг ҳаракати Селекция институтидан Наврўз (ТТЗ) бозори бекатигача қисқартирилади.